Shan. Sen 23rd, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, давлат ўрта таълим мактаблари, маҳалла тизими мутасаддилари, вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспекторлар, мактаблардаги ота-оналар кенгашлари раислари иштирокида ўтказилган йиғилишда мактабларда талим сифатини таминлаш, касб-хунарга ўргатиш, манавий-марифий ишларни кучайтириш хамда жиноятчиликка қарши кураш ишлари тахлил этилди.

Давомати паст бўлган мактаблар раҳбарияти, маҳалла тизими мутасаддиларига қатъий огоҳлантирилиш берилди. Шаҳар ҳокими фарзандлар тарбиясига панжа ортидан қараётган ота-оналар билан тизимли ишлаш, мактаб мутасаддиларининг масъулияти ҳамда ўқувчиларни таълим олишга бўлган қизиқишларини, таълим самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.