Chor. Fev 28th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ўзи таълим олган 6-ахборот технологияларига ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида “Илмни қадрланг, илмга интилинг” шиори остида ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди.

Маруфжон Усмонов Президентимизнинг умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига йўллаган табригини ўқиб эшиттириб, мактаб таълимини муваффақиятли тамомлагани билан самимий муборакбод этди.

Мактабни аъло бахолар билан тамомлаган, фан олимпиадалари ва китобхоналик кўрик танловларида ғолибликни қўлга киритган мактаб ўқувчиларига Қўқон шаҳар ҳокимининг Ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Юқори натижаларга эришган ёшларнинг ота-оналари ва ўқитувчилари ҳам эътироф этилиб, шаҳар ҳокимининг эътиборига сазовор бўлдилар.

Тадбирда мактаб ўқувчилари устозларга берган билимлари, таълим тарбия учун чуқур миннтадорчилик изҳор этиб, самимий тилакларини билдирдилар.