Pay. Apr 25th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга давлатимиз раҳбари томонидан мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича белгилаб берган вазифаларига асосан ўқувчиларни бепул тушлик билан таъминлашни йўлга қўйиш, ўқувчилар таомномасини диетологлар иштирокида ишлаб чиқиш, ёшларнинг саломатлигини асрашга қаратилган профилактик тадбирларни олиб бориш, ўқувчилар истеъмол қилаётган овқатларни йод танқислигини олдини олувчи биологик қўшимчалар ва витаминлар билан бойитиш бўйича кўрсатмалар берди.

Шунингдек, Маруфжон Усмонов ёшларни хорижий тиллар ва касб-ҳунарга йўналтириш, мактаб кутубхонларини қизиқарли илмий-оммабоп китоблар билан тўлдириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан ҳам вазифалар белгилаб берди.