Қўқон шаҳар Хотин-қизлар Кенгашининг ушбу ташаббуси 5-Болалар мусиқа ва санъат коллежида хотин-қизлар ўртасида миллий маданиятимизни тарғиб қилиш, маънавиятини юксалтириш мақсадида ўтказилган бадиий-маданий тадбирда халқ таълими бўлими мутасаддилари томонидан қўллаб-қувватланди.
👩⚖️ Тадбирда миллий рақс, мусиқа ва куйларимиз, аёл-қизлар ўртасида ўзбекона одоб-аҳлоқ ва маданиятни тарғиб этувчи либослар, мактаб формалари намойиши ўтказилди.
Қўқон шаҳар Хотин-қизлар Кенгаши раиси Лолахон Назирова юқори савияда ташкил этилган тадбир аёллар ва қизлар ўртасида миллий маданиятимизни тарғиб этишга хизмат қилишига ишонч билдириб, ўзбекона кийиниш одобини тарғиб этувчи либослар кўргазмаларини барча таълим муассасаларида мунтазам равишда ўтказиб боришни таклиф этди.