Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, мактаб директорлари ҳамроҳлигида, 23-давлат умумий ўрта таълим мактабида янги ташкил этилган намунавий касб ва ҳунарлар тўгаракларини кўриб чиқди.
Айни пайтда, ёшларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, мактабда пазандачилик, тикувчилик, дўппидўзлик, дурадгорлик ва бисер қадаш тўгараклари ташкил этилган.
Асосий эътибор тўгаракларни замонавий асбоб-ускуналар ва жихозлар билан таъминлаш, таълим жараёнига малакали устозларни жалб этишга қаратилган.
Хусусан, ҳозирда дурадгорлик устахонасида тайёрланаётган хонтахталар ҳаридор буюртмасига асосан ясалмоқда.