Хусусан, 10-давлат умумий ўрта таълим мактабида Хотира кунига бағишлаб ўтказилган тадбирда ўқувчилар томонидан тайёрланган ўнлаб экспонатлар, бадиий саҳналаштирилган чиқишлар намойиш этилди.
Кўргазмали тадбирда тинчлик, шукроналик, Ватан химояси учун кўксини қалқон қилган, тинчлик учун қурбон бўлган қахрамонларимизга чексиз ҳурмат-эҳтиром ғоялари ўз аксини топди.
Саҳна кўринишлари, рақс, куй ва қўшиқларни тадбирга ташриф буюрган мутасадди раҳбарлар ва ота-оналар мароқ билан томоша қилдилар.