Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 41-мактаб ўқитувчилари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида ўтказилган мактаб кўригида шаҳримиз мактабларида жорий этилаётган янги тартиб-қоидалар хусусида суҳбат қурди.
Маруфжон Усмонов янги концепция педагоглар, маҳалла ва ота-оналардан масъулятли ёндашув талаб этишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
“Ёшларимизни замон талабларига рақобатбардош даражада билимли ва салоҳиятли қилиб тарбиялашга қаратилган мақсадларимизга албатта эришамиз”, деди Қўқон шаҳар ҳокими.