Shan. Apr 27th, 2024

Хусусан, 64-давлат мактабгача таълим ташкилотида “Садаф” қурилиш корхонаси томонидан мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Президент қарорига асосан, қурилиш ишларига ҳукуматимиз томонидан 4 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилган.

Айни пайтда, болалар боғчасининг ташқи фасадлари янгиланиб, термоизоляция қопламаси билан қопланмоқда. Ташкилот ҳудудида янги, мустаҳкам плита қопламалари ёткизилмоқда.

Боғчадаги гуруҳларда ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, тахта поллар, ром ва эшиклар, санитария ва иситиш тизимлари янгиланмоқда. Таъмирлаш ишларини жорий йилнинг ноябрь ойига қадар ниҳоясига етказиш режалаштирилган.