“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Чархни кўприги” маҳалласида ўтказилган байрам тадбирига эҳтиёжманд фуқаролар, нуронийлар ва фаоллар таклиф этилдилар.
Аҳоли учун ош дамланиб, байрам дастурхони ёзилди. Маҳалладаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, кўп болали оилалар, ёлғиз кексалар ҳолидан ҳам хабар олинди.
Байрам тадбирига Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, шаҳримиздаги Президент Халқ қабулхонаси мудири ҳам ташриф буюрдилар.
Шаҳар ҳокими сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла тизимида амалга оширилган улкан ислоҳотлар, аҳолининг ижтимоий муаммоларини маҳаллабай ва хонадонбай ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтиб барчани байрам билан муборакбод этди.
Тадбир сўнггида Қуръон ўқилиб, юртга тинчлик-осойишталик, аҳоли дастурхонига тўкин-сочинлик, Юртбошимизга сиҳат-саломатлик тилаб дуолар қилинди.