Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 51-«Зилол» маҳалласида қурилиши режалаштирилаётган янги объектлар бўйича вазифалар белгилаб берди.
Мутасаддиларга аҳолига хизмат кўрсатиш муассасалари, спорт ва болалар майдончалари, маиший чиқиндиларни тақсимланган ҳолда қабул қиладиган бекатлар, очиқ ҳаводаги маданий объектлар, автомобил сақлаш жойлари, кўпқаватли уйлар олдидаги ўриндиқларнинг локациясини аҳолининг таклифларини инобатга олган ҳолда белгилаш бўйича кўрсатмалар берди.