Ҳусусан, эски шаҳар ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қиладиган фуқаролар, маҳалла тизими мутасаддилари иштирокида ўтказилган тадбирда маънавиятимизга раҳна солаётган омиллар, ёшларимизни ўз оғушига тортиб кетишга уринаётган диний ақидапараст ҳаракатлар, соф динимизга ҳилоф бўлган диний кўзбўямачилик, диний эътиқодни кўз-кўз қилиш, инсонни энг юқори маънавий ва ахлоқий даражаларга тарғиб қилувчи динимизга ўзига ҳос бир имидж назари билан қараш каби жамиятимизда илдиз ота бошлаган салбий одатлар очиқ-ошкора муҳокама этилди.
Ўзбекистон Диний қўмитаси масъул ҳодими айниқса ёшларимизни диний тубанликдан асраб-авайлаш, илм-маърифат, замонавий билимларни эгаллашга чорлаш, ота-оналар, маҳалла-куйни янги авлод тарбиясига кўпроқ эътибор қаратиш, шахсий намуна билан юксак маънавиятни тарғиб этишга чақирди.