Pay. Apr 25th, 2024


31 мактабгача давлат мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар. Миллий қадриятларимизни мустаҳкамлаш ва айниқса ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилган маросимда миллий анъаналаримизга асосан, сумалак солиниб, чалпак пиширилди.

Маруфжон Усмонов сумалак кавлаб, юртимизга омонлик, юртбошимизга сиҳат-саломатлик тилаб, ният қилди. Ёши улуғ аёллар дастурхон атрофида суҳбат қуриб, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик тотувлик, янгиланиш, бунёдкорлик ишларига шукроналик билан дуо қилдилар.

Болалар боғчаси тарбияланувчилари миллий куй-қўшиқлар ва рақслар, шеър ва томошалар намойиш этиб, томошабинларни ҳушнуд этдилар. Шаҳар ҳокими болалар томонидан ясалган ҳунармандчилик маҳсулотларини кўздан кечириб, ширинликлар улашди.

📌 Маълумот учун: 2022 йилда Фарғона вилояти мактабгача таълим қамрови бўйича мамлакатимизда биричи ўринга чиқди. Қўқон шаҳрида 2022 йил якуни бўйича 3-7 ёшдаги болалар сони 18 минг 902 нафарни ташкил этиб, умумий ҳисобда 201 та мактабгача таълим ташкилотларида 15 минг 547 нафар болалар тарбияланмоқдалар. 2022 йилда ушбу кўрсаткич 82,3 фоизни ташкил этди.