Давлатимиз раҳбарининг аҳолини кенг қатламларини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний ва руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом ҳаётга нисбатан ижобий муносабатини шакллантириш борасидаги ташаббуслари ижроси доирасида Қўқон шаҳар ҳокимлиги ва Маҳаллалар уюшмаси Қўқон шаҳар бўлими ҳамкорлигида ўтказилаётган спорт-соғломлаштириш тадбирларида минглаб ҳамшаҳарларимиз иштирок этмоқдалар
Хусусан, «Амир Темур» маҳалласида ўтказилган мусобақаларда аҳоли футбол, волейбол, баскетбол, шахмат, шашка бўйича беллашувларда иштирок этдилар. Энг жажжи фуқаролар эса катта иштиёқ билан велопойга ва масофага югуриш спринтларида қатнашди.
Мусобақа ғолибларига эса кубоклар, Фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.