Хусусан, “Истиқбол” маҳалласида ёлғиз кексалар, кўп болали оилалар, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролардан хабар олиниб, қурбонлик насибаси етказилди.
Халқимизга хос бўлган эзгу қадриятлар асосида маҳалла мутасаддилари аҳолини байрам билан муборакбод этиб, мавжуд муаммоллар билан қизиқдилар.
Президентимизнинг “Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида 40 тадан зиёд хонадонларга ташриф буюрилиб, фуқароларга байрамона кайфият баҳшида этилди. Шу каби саховат тадбирлари Қўқон шаҳридаги барча маҳаллаларда ўтказилди.