Shan. May 25th, 2024

Хусусан, “қизил” тоифага киритилган “Янгиобод” маҳалласида ўтказилган концерт дастури ва кинофильм намойишида кўп қаватли уйларда истиқомат қиладиган юзлаб фуқаролар фаол иштирок этдилар.

Иқтидорли санъаткорлар, сухандонлар томошабинлар билан интерактив мулоқот қилиб, викторина, конкурс ва рақслар билан тадбир даражасини энг юқори нуқтада ушлаб тура олдилар.

Маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, аҳолига кўтаринки кайфият баҳшида этиш мақсадида ташкил этилган маданий тадбир турли ёшдаги фуқароларда энг яхши туйғу ва ҳиссиётларни уйғотиш, ўзаро бағрикенглик ва бунёдкорлик кайфиятини мустаҳкамлашга имкон берди.