Chor. May 22nd, 2024

Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳридаги маҳаллаларда жамоат тартибини таъминлаш, жиноятларни олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, ички ишлар идораси мутсаддилари иштирокида шаҳримиздаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган участка нозирлари билан мулоқот қилди.

Мулоқот чоғида мавжуд муаммо-масалалар ўрганилиб, мутасаддиларга маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, жиноятлар профилактикаси бўйича вазифалар белгилаб берилди.