Pay. Iyun 20th, 2024


Президентимизнинг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 25-“Қипчоқариқ” маҳалла маскани биносини қайта қуриш учун 400 миллион сўмга яқин маблағ ажратилган.

Қўқон ҳокими, пудратчилар иштирокида, маҳалла маскани барпо этиладган жойни кўздан кечириб, қурилиш ишларини жадаллаштириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Маруфжон Усмонов маҳалла аҳолиси билан мулоқот қилиб, қурилишга маблағ ажратилишига сабаб бўлган Президент қарори мазмун-моҳияти ҳамда опен бюджет тизими имкониятлари хусусида маълумот берди.