45-«Ашурали Зоҳирий» маҳалласига аҳолининг ижтимоий муаммоларини ўрганиш мақсадида келган Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ушбу маблағ ҳисобидан маҳаллада режалаштирилган ишлар хусусида маълумот берди.
Октябрь-ноябрь ойларида ушбу маҳаллада бир неча кўчани асфальтлаш, янги ёритиш тизимларини ўрнатиш, аҳолининг сув таъминотини яхшилаш ва баҳор мавсумида янги электр энергияси трансформаторини ўрнатиш режалаштирилган. Шаҳар ҳокими Қўқон шаҳрида содир этилган жиноятлар хусусида ҳам тўхталиб ўтиб, маҳалла аҳолисини огоҳ бўлишга, маҳалладаги муаммоларни баҳамжихат ҳал этишга чақирди.