Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди.
Асосий эътибор маҳалладаги мутасаддилар фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолини ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, маҳаллалардаги муҳитни яхшилаш масалаларига қаратилган эди.
Ушбу топшириқлар ижроси доирасида содир этилган жиноятлар бўйича “қизил” тоифага киритилган, бир-бирига туташ 40-“Нурафшон” ва 31-“Исломобод маҳаллалари фуқаролари учун концерт ва кинофильм намойиши ўтказилди.
Иқтидорли санъаткорлар ва сухандонлар томонидан юқори савияда, аҳоли билан интерактив мулоқот кўринишида ўтказилган бадиий дастур, фуқароларга кўтаринки кайфият баҳшида этиб, қизиқарли услубда маънавий ҳордиқ чиқаришга имкон берди.
Ватанпарвар қўшиқлар, рақс ва томошалар ҳамда викториналар уйғунлашган ажойиб бир шоу намойишига айланди ва барча ёшдаги аҳоли қалбида эзгулик, бунёдкорлик каби туйғуларни уйғотди.