Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳрида ҳудудий Кенгаш тузилиб, маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чораларини кўрмоқда.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, нуронийлар, депутатлар, маҳалла фаоллари ҳамкорликда “оила – маҳалла – мактаб – мустақил ҳаёт” тамойили асосида ҳар бир тарбияси оғир ўсмирлар билан якка тартибда ишлаш тизимини йўлга қўймоқдалар.
Хусусан, 40-“Нурафшон” маҳалласида Кенгаш аъзолари маҳалла фаоллари билан мулоқот қилиб жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш бўйича вазифалар белгилаб олдилар.