Shan. Sen 23rd, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Шикорбеги” маҳалласида ўтказилган саховат тадбирида иштирок этди.

Маҳалладаги эҳтиёжмандлар, нуронийлар ва ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар учун Рамазон ойи муносабати билан дастурхон ёзилди. Қўръон-тиловат қилиниб, юртга тинчлик-ҳотиржамлик, дастурхонимизга тўкин-сочинлик, Юртбошимизга соғлиқ-саломатлик тиланди.

Маруфжон Усмонов мамлакатимизда амалга олширилаётган конституцион ислоҳотлар, конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар хусусида маълумот берди.

❗️Хусусан, Конституциянинг 43 – моддасида Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриши белгилаб қўйилаётгани таъкидлаб ўтилди.