Shan. Sen 23rd, 2023

 

Саховат тадбирларига маҳаллалардаги нуронийлар, эҳтиёжмандлар, ёлғиз кексалар таклиф этилмоқда.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари билан биргаликда, маросимларга ташриф буюриб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Конституциямизга киритилаётган инсонпарвар ўзгартиришлар хусусида маълумот бермоқда.

Маросимларда Қуръон тиловат қилиниб, юртга омонлик, дастурхонимизга тўкин-сочинлик, давлатимиз раҳбарига соғлик-саломатлик тилаб, дуолар қилинмоқда.