Dush. Sen 25th, 2023

Сенат қарорига асосан, Қўқон шаҳрига янги қўшиб олинган ҳудудлардан бирига кирувчи “Аширқўл мерган” маҳалласида ички йўллар кўпдан бери таъмирталаб эди.

Маҳалла фаоллари Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Опен бюджет” тизимига 2 миллиард сўмлик йўл таъмирига оид лойиҳасини киритиб ғолиб бўлдилар.

Айни пайтда маҳалладаги кўчаларда асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа сметасига асосан 5000 метрдан зиёд йўлларни таъмирлаш режалаштирилган.