Yak. Sen 24th, 2023


Президентимизнинг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Қўқон шаҳридаги “Алишер Навоий” маҳалласидаги ички кўчаларни таъмирлаш учун 2 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилган.

Айни пайтда “Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан маҳалладаги Абдулла Қодирий кўчасини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.