Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 20-«Ғишткўприк» ва 25-«Қипчоқариқ» маҳаллалари томонидан байрам муносабати билан ташкил этилган тадбирда иштирок этди.
Турли миллат вакиллари, халқимиз маданияти билан танишиш учун келган хорижий меҳмонлар, маҳаллалардаги ёшлар ва нуронийлар учун дастурхон ёзилиб, бахорги таомлар тортиқ этилди.
Шаҳар ҳокими барчани байрам билан қутлаб, сўнгги йилларда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Байрам тадбирида миллий ва жахон эстрадаси куй-қўшиқлари ижро этилиб, иштирокчиларга байрам кайфияти улашилди.