Хусусан 12-«Ёғ бозори» маҳалласида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
Маҳаллада бйрамона дастурхон ёзилиб, эҳтиёжманд фуқаролар, фахрий онахонлар, маҳалла фаоллари таклиф этилди.
Байрам тадбирига Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари ҳам ташриф буюриб, маҳалла аҳолисини муборакбод этдилар.
Шаҳар ҳокими мамлакатимизда сўнгги йилларда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шаҳримизда бўлаётган бунёдкорлик ишлари хусусида тўхталиб ўтди.
Куни кеча давлатимиз раҳбарининг фармонига асосан «Шухрат» медалига сазовор бўлган 51-«Зилол» маҳалласи раиси Мунирахон Ботирова маҳалла тизимида самарали фаолиятни ташкил этиш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.