Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Ўзбекистон Республикаси Ҳакамлик судлари ассоциацияси томонидан Қўқон шаҳридаги маҳаллалар раислари ва ўринбосарлари иштирокида ўтказилган семинар тренингда иштирок этди.

🔅 Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбҳарининг ташаббуслари билан суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтиб, ҳакамлик судлари институти фуқаролар ва юридик шахслар ўртасидаги низолар ва келишмовчиликларни самарали ҳал этиш тизими эканлигини таъкидлаб ўтди.

Семинарда Ҳакамлик судлари ассоциацияси мутасаддилари Ўзбекистон Республикасининг Ҳакамлик судлари тўғрисидаги қонуни (https://lex.uz/docs/1072079), ҳакамлик судларининг афзалликлари хусусида маълумот бериб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.