Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Chor. Noy 6th, 2024

Қўқон шаҳридаги маҳаллаларда олиб борилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ишлари доирасида шаҳар электр тармоқлари корхонаси томонидан аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

 

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов томонидан «Обод маҳалла» дастури ижроси бўйича кунлик штаб йиғилишларида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан 51-«Зилол», 52-«Райхон» маҳаллаларидаги юқори кучланишли тансформаторларида жорий, 11-«Чархини кўприги» маҳалласидагида мукаммал таъмирлаш. юкламаларни тенг тақсимлаш ишлари олиб борилди.

 

8-«Тўғонбоши» маҳалласида янги трансформатор ўрнатилиб, 16-«Дегрезлик» маҳалласидаги трансформаторнинг ташқи қисми таъмирланди.

 

1-«Давронбек» маҳалласидаги 104-трансформаторнинг ҳаво узатмасида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 51-«Зилол» маҳалласида эса ер ости кабелини мукаммал таъмирлаш ишлари кетмоқда.

Click to listen highlighted text!