1-сектор раҳбари, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Ғозиёғлиқ маҳалласи ҳудудида эко-бозор ташкил этиш бўйича тадбиркордан келиб тушган мурожаатни кўриб чиқди. Маҳаллада эко-бозор учун таклиф этилаётган ҳудудни кўздан кечирган шаҳар ҳокими мутасаддиларга тадбиркорнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.