Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Shan. Dek 7th, 2024
Art Residence Kokand

Президентимизнинг «Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Қўқон шаҳридаги қатор маданий меърос объектларини таъмираш, янги туризм инфратузилмаси объектларини ташкил этиш белгиланган. Хусусан, давлат солиқ инспекциясининг собиқ биносини капитал таъмирлаб, Art Residence — санъаткорлар резиденциясини ташкил қилиш назарда тутилган. Айни пайтда бинонинг фасад ва ички қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов маданий меърос объектида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, мутасаддиларга йўл ҳаритасида белгиланган ишларни ўз вақтида, сифатли қилиб бажариш юзасидан кўрсатмалар берди.

Click to listen highlighted text!