Қўқон шаҳридаги кутубхона ва ахборот ресурс марказларини ташкил этиш тажрибаси мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган кутубхоначилар томонидан ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган минтақавий семинар доирасида Фарғона водийси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари раҳбарлари, туман ва шаҳар ахборот-кутубхона маркази мутахассислари Қўқон шаҳридаги Амирий кутубхонаси, кутубхонанинг маҳаллалардаги филиаллари фаолияти билан танишдилар.
Айниқса семинар иштирокчиларда кутубхоналар ташкил этишга тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, ва кутубхоналарда таълим, ахборот технологиялари каби ёндош соҳаларни ривожлантириш бўйича Қўқон тажрибаси катта қизиқиш уйғотди.