Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 1 – Болалар ва ўсмирлар спорт мактабидаги ковид марказини беморларни қабул қилиш учун шай ҳолатга келтириш, зарур анжомлар билан таъминлаш, марказ ҳудудини ободонлаштириш юзасидан мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.
Шаҳар ҳокими жахондаги ва мамлакатимиздаги эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссияси томонидан киритилган янги карантин чекловлари Қўқон шаҳрида ҳам эпидемиологик вазиятни доимий назорат қилиш, соғлиқни сақлаш муассасалари ва ковид марказларининг беморларни қабул қилиш имкониятини оширишни тақозо этаётганини таъкидлаб ўтди.