Jum. Dek 1st, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Қўқон Биокимё” корхонасида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишди.

Корхона ҳудудида лойиҳа доирасида кўп йиллик, мевали ва манзарали дарахтлар экилган. Ишчи хизматчилар психологик юкламасини камайтириш ва ҳордиқ чиқаришлари учун юзлаб ноёб экинлардан ташкил топган оранжерея ҳам ташкил этилган. Оранжереядаги акавариум ва басейнларда декоратив балиқлар томошабинларга ҳушкайфият баҳшида этмоқда.

Маруфжон Усмонов корхона раҳбарияти билан мулоқот қилиб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имкониятларини ўрганди. Зарур миқдорда ҳомашё сотиб олишдаги муаммолар бўйича қилинган мурожаат юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.