Вазирлар Маҳкамасининг «2023-2024 йиллар қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа ташкилотларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Қўқон шаҳрида ҳам асосий турдаги маҳсулотлар заҳираси яратилмоқда.
Ҳусусан, Қўқон «Биокимё» акционерлик жамиятида ҳам 28 тонна картошка, 21 тонна пиёз, 15 тонна сабзи ва 6 тонна гурунч заҳираси яратилиб, омборларга сақлаш учун олиб келинди.
Жами қарор ижроси бўйича Қўқон шаҳридаги 70 га яқин корхона, ташкилотларда 3477 тонна заҳира яратилиши режалаштрилган бўлиб, айни пайтга қадар 2221 тонна заҳира яратилди.