Pay. Okt 5th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 40-“Нурафшон” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Кўк тўнли ота” зиёратгоҳини таъмирлаш ва замонавий кўринишга келтириш лойиҳаларини муҳокама этди.

Маҳалла мутасаддилари, кўп йиллардан бери маҳаллада истиқомат қилиб келаётган нуронийлар иштирокида янги зиёрат масканини барпо этиш, бу ерга келаётган зиёратчилар учун муносиб инфратузилма шароитларини яратиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.