Jum. Mar 29th, 2024
Қўқон шаҳридаги Катта қабристон

Қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилган диний маросимлар ўтказиладиган айвон учун янги, миллий услубда безатилган ўриндиқлар келтирилди.

 

Қабристон маъмурияти хоналари ҳам миллий ўймакорлик нақшлари билан безатилган тахта эшиклар олиб келиб, ўрнатилди.

 

Бир неча кун олдин айвоннинг шифт қисмлари, қабристоннинг ташқи деворини таъмирлаш бўйича олиб борилган ишлар ҳам нихоясига етказилган эди.

 

Қабристондаги зиёратгохлар, даҳмалар, йўлаклар ҳам таъмирланди, ёритиш тизимларининг устун ва чироқлари янгиланди.