Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Катта қабристонда олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари билан танишди. Бугунги кунда диний маросимлар ўтказиладиган айвоннинг шифт ва ички қисми миллий услубда таъмирланди.
Айни пайтда айвон ва қабристон деворларини таъмирлаш ишлари кетмоқда. Шаҳар ҳокими мутасаддиларга таъмирлаш ишларини ўз вақтида, сифатли қилиб бажариш юзасидан кўрсатмалар берди.