Ушбу сана муносабати билан Қўқон шаҳар ҳокимлиги фаоллар залида ташкил этилган тантанали маросимда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.
Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан таълим соҳасига қаратилаётган эътибор, нодавлат таълим йўналаишида фаолият юритаётган муассасалар учун яратилган кенг имкониятлар хусусида тўхталиб ўтиб, Интеллект Зиё ўқитувчи ва ўқувчиларини муборакбод этди.
Дарҳақиқат сўнгги йилларда ушбу таълим муассасасида таҳсил олган ёшлар турли соҳаларида самарали фаолият юритиб келмоқдалар. Ўтган йили ҳам ушбу ўқув даргоҳи битирувчиларининг аксарияти олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.
Қўқон шаҳар ҳокими фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришган мактаб уқувчилари, уларнинг устозлари ва ота-оналарини қутлаб, Сертификатлар ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.