Jum. Apr 19th, 2024

Жорий йилнинг 1-сентябрига қадар халқаро сертификатнинг 7-даражасига эга бўла олмаган ўқитувчиларга мактабда инглиз тили фани бўйича дарс беришига йўл қўйилмайди.

IELTS 7 сертификатига эга инглиз тили ўқитувчилари учун давлат идораларидаги бўш турган хонлар бепул (ижара тўловисиз) ажратилади.

“IELTS 7 сертификатига эга мактабларда фаолият юритаётган инглиз тили ўқитувчилари (ва уларнинг 2 гача иқтидорли ўқувчилари) хорижий мамлакатларга малака оширишга шаҳар бюджети ҳисобидан жўнатилади”, деди Маруфжон Усмонов.

Шунингдек Қўқон шаҳридаги овқатланиш муассасаларида инглиз тилида сўзлашувчилар учун махсус чегирмалар жорий этиш, инглиз тилини жамоат жойларида кенг тарғиб этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.