Ҳурматли тадбиркорлар!
Қўқон шаҳридаги ижтимоий соҳа объектларидаги иссиқлик тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш бўйича тендер комиссияси 4 та лойиҳа бўйича ижтимоий муассасаларнинг иссиқлик тизимини модернизация қилиш бўйича тендер эълон қилади.
Тендерда соҳада камида 5 йил тажрибага эга Ўзбекистон Республикасида давлат рўхатидан ўтган юридик шахслар иштирок этишлари мумкин.
Талабгорлар тендерда иштирок этиш учун хужжатларини Қўқон шаҳар ҳокимлиги 22-хонада жойлашган Тендер комиссиясига топширишлари мумкин. Талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати билан Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий сайтида танишишингиз мумкин.
Қўшимча маълумотлар учун алоқа телефонлари:
90 292 93 10
73 542 31 08
90 566 71 22