Shan. Sen 23rd, 2023

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури қабул қилинган.

🌱 Унга асосан, китобхонлик маданиятини ривожлантириш, ижодкорлар, ноширлар ва китоб тарқатувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини изчил ва самарали ташкил этиш орқали фаол китобхонлар сафини кенгайтириш, аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ошириш назарда тутилган.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга ҳар бир маҳаллада китоб дўконини ташкил этиш, китобхонликни кенг тарғиб этиш бўйича вазифалар белгилаб берди.