Jum. Apr 19th, 2024

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 — 2024 йилларда Фарғона вилоятининг Марғилон ва Қўқон шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига асосан 10 минг киловатли тарсформатор ўрнига 25 минг киловатлиги ўрнатилди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов янги трансформаторни бир неча соат ичида ўрнатиб улгурган шаҳар электр тармоқлари корхонаси мутасаддилари билан мулоқотда бўлиб, подстанциянинг қишки мавсумга тайёргарлиги билан қизиқди. Мутахассислар янги трансформатор шаҳримизнинг катта ҳудудида электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларга чек қўйишга имкон беришини билдирдилар.