Айни пайтда майдоннинг 17 минг квадрат метр майдонидаги плита қопламалари, таъмирланиб қайта қопланмоқда. Шундан 8000 квадрат метр қопламалар янгиланмоқда.
Шоирлар майдони ёдгорлиги мажмуасида Фурқат хайкали ўрнатилаётгани ҳақида аввалги хабарларимизда маълум қилган эдик.
Лойиҳа доирасида олиб борилаётган ишлар Қўқон шаҳар ҳокимининг доимий диққат-эътиборида бўлиб келмоқда.
Амфитеатр атрофида ҳам таъмирлаш ишлари бошланди. Кўкаламзор майдонларни суғориш учун ёпиқ сув омбори барпо этилмоқда. Айни пайтда чуқур қазилиб, пойдевор барпо этила бошлади.