Шаҳримизда фаолият олиб бораётган Республика ишчи гуруҳи таркибидаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси мутасаддилари ташаббуси билан Қўқон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда маҳаллада аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Тор доирадаги мутахассислар иштирокида бўлиб ўтган кўрикда аёл-қизлар саломатлиги текширувдан ўтказилиб, сурункали ҳасталикларга чалинган беморларга бепул дори воситалари топширилди.