Dush. Sen 25th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Буюк алломалар музейида ташкил этилган илмий-амалий конференцияда иштирок этди.

 

“Шарқ Янги йили ва Наврўз” Хитой ва Ўзбек халқларининг азалий қадриятлари мавзусида ўтказилган илмий амалий конференцияда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Хитой халқ республикасидаги элчихонаси вакиллари, шаҳримиз маданият ва санъат фидоийлари, ҳунармандлар иштирок этдилар.

 

Хитойнинг Синзцзян-Уйғур автоном округидаги Куйтунь жахон ҳунармандлари шаҳри вакиллари билан видеоконференция шаклида ўтказилган мулоқотда мамлакатларимиз ўртасида маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, Қўқон ва Куйтунь шаҳарлари ўртасида ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида ҳамкорлик қилиш каби масалалар муҳокама этилди.

 

Конференция сўнггида иштирокчилар Куйтунь шаҳри томонидан Қўқонга дўстлик рамзи сифатида совға қилинган портретлар галереяси билан танишдилар.