Police.uz телеграм каналида Қўқон шаҳридаги бозорларда содир бўлган ҳолат деб иддао қилинаётган мурожаат бўйича Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий жавоби
Мутасаддиларнинг воқеа жойида ўтказган ўрганишларига асосан мурожаатда кўрсатилган ҳолат Фаробий кўчасида содир бўлган. Газ баллонидан фойдаланиш жараёнида ўт чиққан ва фойдаланувчи ўзи ўз вақтида ўчирган. Содир бўлган ҳолат бўйича ҳечкимга зарар етмаган. Ёнғин ҳолати қайд этилмаган.
Келажакда шу каби ноҳуш ҳолатларни олдини олиш, тадбиркорлар қўлбола ясалган мосламалар, пропан баллонлардан фойдаланишини олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги тамойилларига риоя қилиш чоралари кўрилмоқда.