Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга саноат бозорларида жамоат тартибини таъминлаш, транспорт ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланишини ташкил этиш, ҳаридорлар ва тадбиркорлар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Маруфжон Усмонов жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бозорлар ҳудудида кузатув камераларини доимий ишлашини таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратиб ўтди.