Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов «Қўқон савдо комплекси» ҳудудида савдо қилаётган фуқароларнинг мурожаатларини жойида бориб ўрганди.
Мутасаддиларга фуқароларга бозор ҳудудида савдо қилиш учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, бозор расталарини модернизация қилишни савдогарлар билан бамаслаҳат амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Шу кунгача давлат рўйхатидан ўтмаган ва фаолияти тўхтатилган барча тадбиркорлар Давлат хизматлари агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилади.