“Индорама” компанияси томонидан Гематология, Физиотерапия бўлимлари ва лабораторияни мукаммал таъмирлаш учун 250 минг АҚШ доллари сарфланди. Жорий йилда бажарилган ишлар шаҳар ҳукумати ва компания ўртасида тузилган битим асосида амалга оширилаётган реконструкция ишларининг иккинчи босқичи. Чунки ўтган йили ҳам компания бу ердаги Педиатрия, Чақалоқлар бўлими ва қабулхонани мукаммал таъмирлаш учун ҳомийлик қилган эди.
Янги бўлимларнинг фойдаланишга топширилиши ва Давлатимиз Мустақиллиги байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, “Индорама” компанияси раҳбарияти, тиббиёт ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда Ўзбекистон-Ҳиндистон давлат раҳбарларининг дўстона муносабатлари турли йўналишларда ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини янада юксалтириш каби эзгу мақсадларга хизмат қилаётгани таъкидлаб ўтилди.