Chor. Sen 27th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Avilon Textile” корхонасида ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш, муқобил энергия манбааларидан фойдаланишни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Корхонада трикотаж матолар ишлаб чиқарилади. Маҳсулотлар ички бозорда сотилиб, ҳорижга экспорт қилинади. Бу ерда 200 нафардан зиёд фуқаролар иш билан таъминланган.

Маруфжон Усмонов корхона раҳбарияти ва ишчи хизматчилар билан мулоқот қилиб, корхонани ривожлантириш истиқболлари, мавжуд муаммо-масалаларни ўрганди.